Иқтисодиёт

Божхона божи бўйича муддациз имтиёзлар 2029-йилгача амал қилади

Президент фармонига биноан, божхона божи бўйича муддациз берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2029-йил 1-январ деб белгиланиши кутилмоқда – уч ой ичида тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Муддати белгиланган имтиёзлар эса амал қилиш муддати тугагунига қадар сақлаб қолинади.

Президентнинг божхона маъмурчилигига замонавий ёндашувларни татбиқ этишга қаратилган фармони эълон қилинди. Унга кўра, божхона божи бўйича муддациз имтиёзлар 2029-йилгача амал қилади.

Фармонда белгиланишича, 2027-йил 1-январдан бошлаб қуйидаги ўзгаришлар кучга киради:

* Амалдаги божхона божидан озод этиш ва нол ставкани қўллаш бўйича берилган имтиёзлар ўз амал қилиш муддати тугагунига қадар сақланиб қолади.

* Божхона божи бўйича муддациз тақдим этилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2029-йил 1-январ этиб белгиланади.

Шу билан бирга, Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссиянинг ташқи савдодаги тариф чораларини Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида вақтинча тартибга солиш ваколатлари 2028-йил 1-январгача ўз кучини сақлаб қолади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 3 ой муддат ичида тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.