Бошқа

Боғот туманида бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланиб вафот этди

Ҳодиса 10-октабр куни туманнинг Маънавият маҳалласида содир бўлган. Аёл ва унинг 3 нафар вояга етмаган қизи вафот этган. Улар салатдан заҳарлангани айтилмоқда.

Боғот туманида бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланиб вафот этди

Хоразм вилоятининг Боғот туманида бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳолатни воқеа содир бўлган Маънавият маҳалласи раиси Kun.uzъга тасдиқлади.

Маҳалла раисининг сўзларига кўра, аёл ва унинг қизларининг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Бироқ улар салатдан заҳарланган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Оилада туғилган кун нишонланган эди. Эртаси куни аёл қизлари билан туғилган кун тадбиридан қолган салатни еган. Шу вақтда унинг турмуш ўртоғи уйда бўлмаган. Салатларни аёлнинг ўзи тайёрлагани айтилмоқда.

Вафот этган қизларнинг каттаси 7 ёшда бўлгани маълум қилинмоқда. Оилада уч қиздан бошқа фарзанд бўлмаган.

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.