Маҳаллий

4 ёшли қиз вафот этган оиладаги яна бир бола хавфсизлик учун қариндошига топширилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти Касби туманида содир бўлган 4 ёшли қизнинг ўлими билан

4 ёшли қиз вафот этган оиладаги яна бир бола хавфсизлик учун қариндошига топширилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти Касби туманида юз берган 4 ёшли қизнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни алоҳида назоратга олди.

Маълум қилинишича, оилада яна бир вояга етмаган бола бор бўлиб, унинг хавфсизлиги, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида у яқин қариндошининг васийлигига топширилган.

Айни пайтда васийликка берилган боланинг ҳаётий ҳолатини барқарорлаштириш, хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш учун ижтимоий ҳимоя тизими мутахассислари томонидан унинг яшаш шароити ҳамда мавжуд хавф омиллари баҳоланмоқда. Унга зарур психологик ёрдам кўрсатилади, тиббий кўрик ташкил этилади ва эҳтиёж туғилса, даволаш чоралари кўрилади.

Боланинг яшаш манзили ўзгаргани ҳисобга олиниб, унинг таълимини узлуксиз давом эттириш бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирда яқин қариндоши қарамоғига топширилган вояга етмаган боланинг хавфсизлиги ва фаровонлиги, шунингдек, унга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ҳамда индивидуал режанинг ижроси Агентлик томонидан мунтазам назорат қилиниб борилади, дейилади хабарда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.