Боғчага борадиган болалар сони бўйича қайси ҳудуд етакчи?
Ўзбекистонда боғчаларда тарбияланаётган болалар сони 2,5 миллиондан ошди. Ҳудудлар орасида Фарғона вилояти етакчи бўлиб, кейинги ўринларни Самарқанд ва Андижон вилоятлари эгаллади.

Боғчага борадиган болалар сони бўйича қайси ҳудуд олдинда?
Миллий статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2026-йил 1-январ ҳолатида мамлакатдаги мактабгача таълим ташкилотларида 2 миллион 533,3 минг нафар бола тарбияланган.
Бу кўрсаткич 2024-йил якуни билан солиштирганда 183,3 минг нафарга ёки 7,8 фоизга юқори.
Боғчаларда тарбияланаётган болалар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Фарғона вилояти — 308,5 минг
- Самарқанд вилояти — 288,9 минг
- Андижон вилояти — 263,8 минг
- Наманган вилояти — 225,4 минг
- Қашқадарё вилояти — 218,6 минг
- Сурхондарё вилояти — 195,9 минг
- Тошкент вилояти — 183 минг
- Тошкент шаҳри — 180,4 минг
- Бухоро вилояти

