Маҳаллий

ОТМга кириш имтиҳонларида энг юқори балл олган мактаб битирувчилари сони 8 баравар ошди

ОТМга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган мактаб битирувчилари сони 8 баробар ортди.

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олган мактаб битирувчилари сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларига кўра, тест синовларида энг юқори баллни қўлга киритган мактаб битирувчилари сони ўтган йилга нисбатан 8 баробарга ошган. 2026-йилда 4 825 нафар мактаб битирувчиси энг юқори 189 баллни тўплаган. 2025-йилда бу кўрсаткич 619 нафарни, 2024-йилда эса 101 нафарни ташкил этган.

Шунингдек, 56,7 баллдан паст натижа кўрсатган битирувчилар сони ўтган йилга нисбатан 5 фоизга (13 минг нафарга) камайган.

Вазирлик маълумотларида қайд этилишича, давлат олий таълим муассасаларига қабул қилинган битирувчилар сони сўнгги 3 йилда 3,5 фоизга ошган.

Олий таълим муассасаларига кириш бўйича энг юқори кўрсаткичлар қуйидаги вилоятларда кузатилган:

Навоий вилояти — 52,5 фоиз;

Бухоро вилояти — 37,9 фоиз;

Жиззах вилояти — 35,9 фоиз.

Мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш тест синовларидаги сифат кўрсаткичлари 11 баллга ошган. Ўртача балл кўрсаткичлари бўйича ҳудудлар кесимида Навоий вилояти пешқадамлик қилмоқда (112,8 балл).

2026-йилда 454 833 нафар битирувчи мактабни тамомлаган (ўтган йилга нисбатан 16 мингга кўпайган) бўлиб, шундан 333 463 нафари (73 фоизи) тест синовларида иштирок этган. Жорий йил битирувчиларининг 34 681 нафари давлат грантига тавсия этилган. Бу ўтган йилга нисбатан 4 800 нафарга кўп. 2025-йилда бу кўрсаткич 29 881 нафарни, 2024-йилда эса 24 330 нафарни ташкил этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.