Бўзатов ва Тахтакўпирга бориб ишлайдиган шифокорларга 200 фоизгача ойлик устама тўланади
Бу 2027-йил 1-январдан жорий этилади. Айни вақтда Мўйноққа келиб ишлаётган шифокорларга шундай ойлик устама тўланмоқда.

Бўзатов ва Тахтакўпирга бориб ишлайдиган шифокорларга 200 фоизгача ойлик устама тўланади
Йиғилишда Қорақалпоғистонда юқори технологик тиббий хизматлар ҳажми ҳам кенгаяётгани қайд этилди. Маълум қилинишича, Нукусдаги марказий шифохонада жигар ва буйрак трансплантацияси бажарилмоқда. Оролбўйи болалар шифохонасида 150 турдаги юқори технологик тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Шу йил бош мия, юрак ва пластик жарроҳлик каби мураккаб йўналишларда 1,5 мингта операция амалга оширилган.
Ҳудудда тиббий суғурта механизми жорий этилган. Тиббиёт муассасаларига 10 млн долларлик жиҳозлар етказиб берилган.
Ўзбекистонда илк бор хусусий шериклик асосида ташкил этилган Нукус тиббиёт илмий академияси соҳа ходимлари билимини баҳолаш ва малакасини оширишда методик марказ бўлиши айтилди. Тиббиёт академияси, Болалар клиникаси, Онкология маркази ҳамда янги ташкил этиладиган кўп тармоқли шифохона ягона тизимга бирлаштирилиб, Университет тиббий кластери тузилади.
Шунингдек, Мўйноққа келиб ишлаётган шифокорларга берилаётган 200 фоизгача ойлик устама 1-январдан Бўзатов ва Тахтакўпирда ҳам татбиқ этилади.

