«Бизни öлдириşди». «Новая газета» ёпилаётганини эълон қилди
1993-йилда таşкил этилган ва 2026-йил сентабрида «çет эл агенти» деб эълон қилинган «Новая газета» фаолиятини тöхтатмоқда. Бу қарор ҳақида таҳририят сöнгги 30 йил мобайнида иşлаб келган бинодан кöçириб юборилиşи ортидан эълон қилинди.

«Бизни öлдириşди». «Новая газета» ёпилаётганини маълум қилди
Россияда фаолиятини давом эттириб келган энг машҳур мустақил оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган «Новая газета» ҳам ёпилаётганини эълон қилди. Бир кун аввал таҳририят Москва шаҳри марказидаги Потаповский тор кўчасидаги офисдан кўчирилаётгани ҳақида хабар берилганди — нашр журналистлари сўнгги 29 йил давомида айнан шу ерда ишлаган. Шу сабабли Анна Политковская музейи ҳам ёпилади (музей у ишлаган кабинетда ташкил этилганди). Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан сўнг, РФ расмийлари нашр сайтини блоклаган ва газетанинг гувоҳномасини олиб қўйганди, 2026-йил сентабр ойида эса «Новая» «чет эл агенти» деб эълон қилинди. Тҳе Эсономист маълумотига кўра, 26-октабр куни газета таҳририяти йиғилиши бўлиб ўтган ва унда нашрни ёпиш ҳақида қарор қабул қилинган. 30-октабр куни эрталаб «Новая» ўз фаолиятини тўхтатишини расман маълум қилди.
Бизни öлдириşди
9-ноябр куни 30 йил яшаган уйимиздаги чироқларни ўчирамиз, серверларни ҳам ўчириб, чиқиб кетамиз. Газета энди йўқ. Россия ҳукумати ва Россия махсус хизматлари таҳририятни ишни тўхтатишга мажбур қилди.
Мамлакат ва унинг фуқаролари билан бирга ўтган ўттиз йилдан ортиқ умримиз биз учун пулсиз кўчада қолиш ва доимий қатағонлар хавфи остида якунланмоқда.
Умримизнинг кўп йиллари бахтли ўтди — ижод ва умидлар, ўқувчилар, дўстлар, матнлар, филмлар билан. Баъзан бу йиллар жуда аччиқ ҳам бўларди.
Шунинг учун аччиқки, бандитлик авж олган 90-йилларда эмас, айнан мана шу режим бошқаруви даврида сиёсий сабабларга кўра, ўз касбий ва фуқаролик бурчини бажаргани учун ҳамкасбларимиз ўлдирилди: Игор Домников, Юрий Щекочихин, Анна Политковская, Стас Маркелов, Анастасия Бабурова, Наталя Эстемирова.
Кўчириб юбориш тўғрисидаги хат билан бир вақтда бизга ўқувчиларимиздан хайрия олиш имконини берувчи донат тизимини ҳам ўчириб қўйишди. Яъни маблағдан маҳрум қилишди. Бутунлай.
Бу — мувофиқлаштирилган аксия. Банкларнинг бу ишларни ўз ички корпоратив қоидаларидан келиб чиқиб қилаётгани ҳақидаги баҳоналар ҳеч кимни ишонтира олмайди. Бу — давлатнинг репрессив аппарати, ҳар бир ташкилот томи остига жойлашиб олган ФСБ ходимлари томонидан ўрнатилган ташқи қоидалардир. Улар мамлакатни ўз мулки деб ҳисоблашади.
Ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг, бошқа барча журналистлар қатори бизни ҳам ҳозирги даврнинг энг асосий ва фожиали воқеалари ҳақида гапириш имкониятидан маҳрум қилишди. Мамлакатга сензурани қайтарган қонунлар қабул қилинди. Кейинчалик бу сензура инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларини қамраб олди.

