Иқтисодиёт

Бизнесни қöллаб-қувватлаş ва назоратни куçайтириş öртасида: давра суҳбатида қандай муаммолар муҳокама қилинди?

Тадбиркорларни ортиқçа текşирувлардан қандай ҳимоя қилиş ва айни пайтда яşирин савдога қандай çек қöйиş мумкин? Уşбу масала ÖзЛиДеП иşтирокида таşкил этилган “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клубининг навбатдаги йиğилиşида асосий мавзулардан бирига айланди.

Бизнесни қўллаб-қувватлаш ва назоратни кучайтириш ўртасида: давра суҳбатида қандай муаммолар муҳокама қилинди?

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Бизнес-омбудсман, тегишли вазирликлар, солиқ ва божхона органлари, тадбиркорлик соҳаси ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда тадбиркорлик учун яратилаётган шароитлар, маъмурий тўсиқлар ва бизнес билан давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Молиявий қўллаб-қувватлаш, жарималарнинг асосланганлиги, мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги, солиқ маъмуриятчилиги ва инвесторлар учун ҳуқуқий муҳитнинг барқарорлиги диққат марказида бўлди.

Шунингдек, савдо корхоналари қонунчилик талабларини бажариш жараёнида дуч келаётган қийинчиликлар, жумладан, нақдсиз ҳисоб-китоблар тартиби муҳокама қилинди. Тадбиркорлар савдонинг амалдаги шароитларини ва харидорлар, шу жумладан, хорижий сайёҳлар манфаатларини ҳисобга олишга чақирдилар.

Бироқ муҳокамаларда энг муҳим масалалардан бири амалдаги чекловларнинг яширин иқтисодиётга қарши курашишдаги самарадорлиги бўлди.

Жамоатчилик фаолларидан бири муомаласи чекланган ёки тақиқланган айрим товарларнинг ноқонуний сотилиши ҳақида сўз юритди. У мисол тариқасида электрон сигареталар ва никотинли паучларни келтириб, бу маҳсулотлар норасмий каналлар орқали харидорларга етиб бораётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, кузатувлар ва журналистик суриштирувлар бундай маҳсулотларнинг кичик савдо нуқталари ҳамда интернет платформалари орқали сотилиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Айниқса, харидорларнинг ёши текширилмасдан савдо қилиниши, шунингдек, маҳсулотларнинг очилган қадоқлардан доналаб сотилиши ҳақидаги маълумотлар жиддий хавотир уйғотди.

Агар ушбу маълумотлар тасдиқланса, бу харидорлар учун хавфларни оширадиган, маҳсулотларнинг келиб чиқиши ва сифатини аниқлашни қийинлаштирадиган қонунбузарликлардан далолат бериши мумкин. Иштирокчилар вояга етмаганларни ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлик учун хавф туғдириш эҳтимоли бўлган товарлардан фойдаланишини чеклаш давлат томонидан тартибга солишнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолиши кераклигини таъкидладилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.