Иқтисодиёт

Биржада пропан нархи 2 савдо кунида 65 фоизга қимматлашди

Суюлтирилган газнинг 1 тоннаси учун улгуржи нарх 17-18 сентабрдаги савдоларда 7 млн 412 минг сўмдан 12 млн 217 минг сўмга ёки 64,8 фоизга кўтарилди. Бу нарх ўсишига қўйилган  чекловнинг бекор қилингани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Биржада пропан нархи 2 савдо кунида 65 фоизга қимматлашди

17–18 сентабр кунлари бўлиб ўтган 2 биржа савдосида пропан нархи 64,8 фоизга ошди.

17-сентабр кунги савдоларда суюлтирилган газнинг 1 тоннаси учун ўртача нарх 7 млн 412 минг сўмдан 11 млн 905 минг сўмгача кўтарилиб, 60,6 фоизга қимматлашди.

18-сентабр куни эса нарх қарийб 2,6 фоизга ошиб, 12 млн 217 минг сўмга етди. Шу тариқа пропаннинг улгуржи нархи 2 кун ичида 4,8 млн сўмга ёки тахминан 65 фоизга ошди.

Нархларнинг кескин кўтарилиши 17-сентабрдан бошлаб биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш нархининг ўсишига қўйилган чеклов бекор қилингани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.