Binance транзакцияларни қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Binance криптобиржаси яқин орада маблағларни ечиб олишни қайта тиклашни режалаштирмоқда

Binance яқин орада транзакцияларни амалга оширишни қайта тиклаш ниятида. Криптобиржа матбуот хизматининг хабар беришича, агар хавфсизлик бўйича синовлар муваффақиятли якунланса, маблағларни ечиб олиш кейинги сутка ичидаёқ қайта йўлга қўйилиши мумкин.
Ҳакерлик ҳужумидан сўнг платформада техник ишлар олиб борилди, маблағларни ечиб олиш эса вақтинча тўхтатилди.
Жума куни дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси кенг кўламли ҳакерлик ҳужумига учради. Унинг ҳамёнларидан 6 млрд 300 млн долларлик рақамли активлар олиб чиқиб кетилди. Компанияга 3 млрд долларга яқин маблағни музлатиб қўйиш муваффақ бўлди. Ўғирланган активларнинг қолган қисми ҳозирча қайтарилгани йўқ. Бу рақамли валютанинг бутун тарихдаги энг йирик ўғирланишидир.
Платформани бузиб киришнинг аниқ усули ҳозирча аниқланмаган. Binance ҳакерлик ҳужуми пайтида ўғирланган сумманинг 90 фоизини аллақачон қоплаб берганини маълум қилди.

