Спорт

“Барселона” Хорватия терма жамоаси дарвозабонини сотиб олади — манба

"Барселона" Хорватия терма жамоаси дарвозабони Доминик Ливаковични о'з сафига қо'шиб олиш арафасида турибди, дея хабар бермоқда Марса нашри.

Манбага ко'ра, Каталония клуби 31 ёшли футболчининг ҳозирги жамоаси "Фенербаҳче" билан музокараларни муваффақиятли олиб бормоқда. Бироқ, томонлар ҳали якуний келишувга эришмаган.

"Барселона" трансферни 1-сентябргача якунлашни режалаштирмоқда. Дастлабки режаларга ко'ра, Ливакович бир мавсумга бошқа жамоага ижарага берилади.

2026/27-йилги мавсумда "Барселона" дарвозасини Жоан Гарсия ва Войцех Шенсни қо'риқлайди. Ливакович эса жамоага келаси йил ёзида қо'шилиши кутилмоқда, чунки о'ша пайтда Шенснининг "Барселона" билан шартномаси якунига етади.

Шундан со'нг, хорватиялик дарвозабон асосий посбон Жоан Гарсиянинг о'ринбосарига айланиши мумкин.

Ливаковичнинг трансфери "Барселона"га тахминан 3-5 миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Ма'лумот учун, Ливакович 2025/26-йилги мавсумни "Фенербаҳче" сафида бошлаган. Кейинчалик у ижара асосида "Жирона"га о'тган, аммо Испания клубида атиги битта о'йинда майдонга тушган. 2026-йил январида эса хорватиялик дарвозабон ижара асосида "Динамо Загреб"га қайтган.

Ливакович мавсумнинг иккинчи ярмида Загреб клуби сафида 12 та учрашувда иштирок этиб, 7 та баҳсда о'з дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.