Спорт

“Барселона” “ПСЖ” етакчисини сотиб олиши мумкин — Эл Насионал

“Барселона” “ПСЖ” етакчисини харид қилиши мумкин — Эл Насионал

Франсиянинг “Пари Сен-Жермен” клуби яримҳимоячиси Фабиан Руис фаолиятини Испаниянинг “Барселона” жамоасида давом эттириши мумкинлиги айтилмоқда. Каталония клубининг бош мураббийи Ҳанси Флик ушбу футболчининг трансферини маъқуллаган.

Манбага кўра, Руис мавсум тугагач, жамоасини алмаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. 30 ёшли Фабиан яна Испанияга қайтиб, Ла Лигада ўйнашни истамоқда.

Фликнинг фикрича, Фабиан “Барселона” яримҳимоя чизиғини сезиларли даражада кучайтириши мумкин. Шу билан бирга, Френки де Ёнг ва Гавининг Каталония клубидаги келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда. Агар ушбу футболчилардан бири клубни тарк эца, яримҳимояда янги ўйинчи учун бўш жой пайдо бўлади.

Бироқ трансфер бўйича келишувга эришиш осон бўлмайди. Руис хизматларига бошқа Европа грандлари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, даъвогарлар орасида “Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Интер” ҳамда “Ливерпул” каби машҳур клублар тилга олинган.

Маълумот учун, Руис 2022-йилда “Наполи”дан 22,5 миллион евро эвазига “ПСЖ”га ўтган. Янги мавсумда у парижликлар сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди. У фаолияти давомида “Элче” ҳамда “Реал Бетис” клубларида ҳам ўйнаган. Шунингдек, Руис Испания миллий терма жамоаси билан УЕФА Миллатлар Лигаси (2023), Европа (2024) ҳамда Жаҳон чемпионати (2026) ғолиби ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.