Дунё

Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Суриядаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Суриядаги элчиси (қароргоҳи Ал Кувайтда) Аюбхон Юнусов мамлакат ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Учрашувда томонлар муносабатларни сиёсий мулоқот, олий ва юқори даражадаги ташрифлар ва манфаатли бошқа соҳаларда ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Суриядаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Суриядаги элчиси (қароргоҳи Ал Кувайтда) Аюбхон Юнусов мамлакат ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан аш-Шайбонийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, дея хабар бермоқда.

Томонлар икки томонлама алоқаларнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашди. Жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Сурия ҳукуматлараро қўмитасини ташкил этиш, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини йўлга қўйиш ҳамда бошқа қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида Сурия вазири Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият беришини алоҳида таъкидлади.

Асад аш-Шайбоний Сурия томони сўнгги йилларда Ўзбекистон томонидан кўрсатилган ёрдам ва кўмакни юксак қадрлашини қайд этиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон-Сурия муносабатларини сиёсий мулоқот, олий ва юқори даражадаги ўзаро ташрифлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Аюбхон Юнусов 2024-йил 6-феврал куни Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси сифатида иш бошлаган. У, шунингдек, 2025-йил 10-октабрдан буён мамлакатнинг Ироқдаги элчиси ҳам ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.