Технология

“Ахборот технологиялари маркази”, Техномарт ва АХИОМ Насия ҳамкорлик меморандуми имзолади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги ъАхборот технологиялари марказиъ, Техномарт ҳамда АХИОМ Насия компаниялари рақамли хизматлар ва замонавий технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилади. Томонлар ўзаро тажриба алмашиш, маслаҳатлашувлар ўтказиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

“Ахборот технологиялари маркази”, Техномарт ва АХИОМ Насия ҳамкорлик меморандуми имзолади

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Ахборот технологиялари маркази” ДУК, Техномарт ҳамда АХИОМ Насия узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга йўналтирилган ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ҳамкорлик томонларнинг давлат ахборот тизимлари, замонавий технологиялар, чакана савдо ва молиявий хизматлар йўналишидаги тажриба ҳамда компетенсияларини бирлаштиришни кўзда тутади.

Меморандум доирасида томонлар ўзаро тажриба ва профессионал билим алмашиш, замонавий технологик ечимларни ўрганиш, ищи маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Жараёнлар самарадорлигини ошириш, рақамли хизматларни ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган амалий ечимларни топишга алоҳида эътибор берилади.

Меморандумнинг имзоланиши “Ахборот технологиялари маркази”, Техномарт ва АХИОМ Насия ўртасида тизимли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда келгусида қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун замин яратади.

Ҳамкорликнинг асосий мақсади — томонларнинг амалий ва технологик тажрибасини бирлаштириб, замонавий, қулай ва самарали ечимларни ривожлантиришдир.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.