Нурафшон шаҳрида тадқиқот ва ишланмалар маркази ОТБ билан ҳамкорликда ташкил этилади
ОТБ билан ҳамкорликда Нурафшонда Р&Д маркази ташкил этилади. Лойиҳа доирасида 300 та Р&ДБ лойиҳаларини амалга ошириш, 100 та чуқур технология стартапларини яратиш, бенефициар стартаплар ва хусусий компанияларнинг йиллик 50 млн доллар даромад олишига эришиш кўзда тутилган.

Нурафшон шаҳрида тадқиқот ва ишланмалар маркази ОТБ билан ҳамкорликда ташкил этилади
Нурафшон шаҳрида барпо этилиши режалаштирилган тадқиқот ва ишланмалар (Р&Д) маркази лойиҳаси Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган ИСТ Вьеек очилиш маросимида Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 22-сентабр куни рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао Арайя билан учрашиб, Ўзбекистонда рақамли трансформацияни тезлаштириш, илғор технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш, шу йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув давомида Ўзбекистоннинг илғор технологиялар соҳасидаги салоҳиятини оширишга қаратилган ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
ИСТ Вьеек очилишида сўз олган Шерзод Шерматов ОТБ билан “Келажак технологиялари маркази” лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланганини ва ҳамкорликда Нурафшон шаҳрида тадқиқот ва ишланмалар (Р&Д) маркази ташкил этилишини билдирди.
“Кеча ОТБ билан „Келажак технологиялари маркази“ лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзоладик. Эндигина иш бошлаган вақтимизда, Ўзбекистонни ауцорсинг маркази сифатида намойиш этишга ҳаракат қилдик. Ва аллақачон биринчи миллиард долларлик ИТ хизматлари ауцорсингини амалга оширдик. Энди эса университетларимиз, тадқиқот институтларимиз салоҳиятини оширишимиз керак, — деди у. — ОТБ билан биргаликда Нурафшон шаҳрида илмий-тадқиқот (Р&Д) ва технологиялар марказини ташкил этмоқчимиз. Ушбу муҳим лойиҳани қўллаб-қувватлагани учун ОТБга миннатдорчилик билдираман”.
ИТ Парк Узбекистанънинг Нурафшон шаҳрида тадқиқот ва ишланмалар (Р&Д) марказини ташкил этиш режаси май ойининг бошида президентга тақдим этилган эди.
Маълум қилинишича, марказ 7,3 гектар майдонда жойлаштирилиши режалаштирилган: лойиҳа олтита юқори технологияли лаборатория, 200 ГПУга эга ҳисоблаш маркази, стартап кампуси ва тижоратлаштириш марказини ўз ичига олади. Лойиҳанинг умумий қиймати 200 млн долларга баҳоланиб, 2027−2031-йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.
ОТБга кўра, УПГРАДЕ (Унлеашинг Потентиал фор Гровтҳ тҳроугҳ Ресеарч анд Адвансед Дигитал Течнологй Эхселленсе) лойиҳаси рақамли трансформация, инновацияларни тижоратлаштириш ва чуқур технологик инновациялар орқали Ўзбекистоннинг билимга асосланган ҳамда хусусий сектор етакчи бўлган иқтисодиётга ўтишини тезлаштиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида қуйидаги натижаларга эришиш кўзда тутилган:
Лойиҳа Ўзбекистон юқори технологиялар кластерининг таянчи сифатида ИТ Парк томонидан бошқариладиган Рақамли инновациялар ва сунъий интеллект илмий-тадқиқот ва бизнес маркази (ДАРС) қурилиши ва жиҳозланишини молиялаштиради. ДАРС ҳукумат томонидан режалаштирилган, Нурафшонни сунъий интеллект, рақамлаштириш, тадқиқотлар ва юқори технологиялар бўйича миллий марказга айлантиришни мақсад қилган кенгроқ инновацион кластер — Келажак технологиялари марказининг бир қисмига айланади.
ОТБнинг маълум қилишича, марказ тўртта қисмдан ташкил топади.
Биринчиси — модулли сунъий интеллект ҳисоблаш маркази (МАСС). МАСС умумий, энергия тежамкор (кам қувватли, 400 киловаттдан паст) сунъий интеллект ҳисоблаш обьекти бўлиб, у 200 га яқин юқори унумдор ГПУ билан жиҳозланади ҳамда тегишли университетлар, стартаплар, тадқиқотчилар ва лабораторияларга хизмат кўрсатади: уларни ГПУ ва хусусий булутли сиғим билан таъминлайди.
Шунингдек, марказнинг модулли аппарат таъминоти ҳар 3 йилда янгиланиб, фойдаланишдан чиқарилган ускуналар ҳудудий университетлар ихтиёрига берилади.
Иккинчиси — 6 та юқори технологияли лаборатория. Ушбу лабораториялар СИ иловалари, қурилмалар ҳамда қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, молия ва киберхавфсизликка йўналтирилган технологияларни саноат даражасида ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш ва сертификатлашга хизмат қилади.
Учинчиси — тижоратлаштириш маркази. Марказ маҳсулотнинг бозорга мослиги ва бозорга чиқиш бўйича маслаҳатлар, интеллектуал мулк ва тартибга солиш бўйича кўрсатмалар беради. Шунингдек, халқаро сертификатлаш ва маҳсулотларни синовдан ўтказиш хизматларини қўллаб-қувватлайди.
Тўртинчиси — 10 та корпоратив очиқ инновация офислари билан бирга 50 тагача стартапни ўзида жойлаштирувчи очиқ инновациялар ва стартаплар кампуси.
Лойиҳа ҳозирча тайёргарлик босқичида бўлиб, пудратчиларни танлаш 2027-йилнинг биринчи чорагига режалаштирилган. Қайд этиш жоизки, банк сайтида лойиҳа қийматига аниқлик киритилмаган.
Июл ойида президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳридаги Сйбер Университйъга ташриф буюриб, олийгоҳ ёнида Келажак технологиялари маркази қурилишига старт берган эди.
Майдони 36 гектар бўлган мазкур марказ қурилишига қарийб 500 миллион доллар инвестиция жалб этилади. У таълим, илмий тадқиқотлар, технологик синовлар ва ишлаб чиқариш жараёнларини бирлаштирувчи ягона инновацион экотизимга айланиши режалаштирилган.
Марказда киберхавфсизлик, сунъий интеллект, булутли технологиялар ва криптография йўналишлари бўйича 6 та лаборатория фаолият юритади. Шунингдек, бу ерда сунъий интеллект дата-маркази, муҳандислик кластери, ҳимояланган компютерлар, маълумот узатиш ускуналари ҳамда юқори технологияли токенлар ишлаб чиқариш маркази барпо этилади. Бундан ташқари, учувчисиз учиш аппаратлари ва робототехника воситаларини синовдан ўтказиш учун махсус полигон ташкил этилади.
Осиё тараққиёт банки кўмагида маҳаллий технологияларни тижоратлаштириш ва миллий маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш платформаси яратилади. Лойиҳаларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 5 мегаватли энергетика қувватлари барпо этилади.
Шунингдек, марказга дунёнинг етакчи компаниялари, университетлари ва олимларини жалб қилиш, талабалар ҳамда ходимлар учун замонавий ижтимоий, маданий ва маиший инфратузилма яратиш режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида 5000 дан ортиқ юқори малакали иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Шунингдек, марказ вилоят рақамли иқтисодиёти ривожига муҳим туртки бериши таъкидланди.

