Маҳаллий

Автомобилга ишончномани қандай расмийлаштириш мумкин?

Автомобил бошқариш учун ишончномани my.gov.уз ёки СафеРоад ЙҲХХ иловаси орқали расмийлаштириш мумкин. Агар ишонч билдирилган шахсга нафақат автомобилни бошқариш, балки уни тасарруф этиш, масалан, сотиш ёки ҳадя қилиш ҳуқуқи ҳам керак бўлса, нотариал ишончнома талаб этилади. Ишончнома қачон керак бўлиши, қанча туриши ва уни телефон орқали қандай расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз.

Автомобилга ишончномани қандай расмийлаштириш мумкин?

2019-йил 1-октабрдан бошлаб автомобил эгасининг яқин қариндошлари унинг автомобилини нотариал ишончномасиз бошқариши мумкин. Бунинг учун уларнинг маълумотлари автомобил эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисида кўрсатилган бўлиши керак.

Яқин қариндошларга эр ёки хотин, ота-она, фарзандлар, ака-ука ва опа-сингиллар киради.

Эр ёки хотиннинг ота-онаси, набиралар, бува-бувилар ва бошқа қариндошлар бу рўйхатга кирмайди.

Агар ҳайдовчи ушбу тоифага кирмаса, унга автомобилни бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, жумладан электрон ёки нотариал ишончнома керак бўлади.

Танлов қандай ваколатларни бериш кераклигига боғлиқ.

Фақат автомобил бошқариш

- my.gov.уз ёки СафеРоад ЙҲХХ орқали электрон ишончнома.

Автомобилни бошқариш ва тасарруф этиш

- нотариал ишончнома.

Автомобилни сотиш

- ишончнома эмас, олди-сотди шартномаси.

my.gov.уз орқали электрон ишончнома айнан автомобилни бошқариш учун расмийлаштирилади ва автомобилни сотиш ёки уни бошқа давлатга олиб чиқиш ҳуқуқини бермайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.