Асакада “Дамас” ағдарилиб кетди
Ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва автомашина йўл четидаги дарахтга урилиб, ағдарилиб кетган.

Асакада “Дамас” ағдарилиб кетди
Андижон вилоятининг Асака тумани «Ниёзботир» МФЙ ҳудудидан ўтган «Асака - Қува» автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Маълумот берилишича, 17-октабр куни соат 23:00 ларда 2004-йилда туғилган А.О. ўзи бошқараётган «Дамас» русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолган.
Шу сабаб у рул бошқарувини йўқотган ва автомашина йўл четидаги дарахтга урилиб, ағдарилиб кетган.
Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, автомашинага эса техник шикаст етган.
Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

