Маҳаллий

Қаршида маҳалла ичида Дамасъни хавфли бошқарган йигит 15 суткага қамалди

Қаршида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Дамасъни кўп қаватли уйлар ҳовлисида хавфли бошқарган 21 ёшли йигит 15 суткага қамалди. У ИИБ ходими ва аҳолининг тўхташ талабига бўйсунмай, болалар олдида авария ҳолатини юзага келтирган. Ҳайдовчи қилмишини ъстрессъ билан изоҳлаб, кечирим сўраган.

Қаршида маҳалла ичида Дамасъни хавфли бошқарган йигит 15 суткага қамалди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида пиёдалар, жумладан, кичик ёшли болалар бўлган турар жой ҳовлисида Дамас автомобилини хавфли тарзда бошқарган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди, дея хабар бермоқда.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 21 ёшли йигит шаҳарнинг Чўлқувар маҳалласидаги кўп қаватли бинолар орасида юқори тезликда ҳаракатланган ва шу ердаги профилактика инспектори ҳамда фуқароларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмаган. У ўша пайтда стрессда эканини айтиб, кечирим сўраган.

Шундан кейин йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддалари бўйича баённома тузилган. Автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

“Халқдан ва ҳаммадан кечирим сўрайман. Қилган ишим хато эканини тушуниб етдим. Ҳеч кимга тавсия ҳам бермайман. Бошқариш ҳуқуқига эга бўлганимдан кейин, кейин бошқаришни тавсия қиламан. Бир марта адашиб ёшлик қилдим”, — деди у.

Суд ҳукми билан йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги моддалари бўйича айбли деб топилди:

Шу тариқа унга узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.