Дунё

Ар-Риёд аеропорти фаолияти вақтинчалик тўхтатилди

Буюк Британия, Канада, Германия, Испания ва АҚШ элчихоналари ўз фуқароларига аеропортга бормасликни тавсия қилди. Испания элчихонаси бу ҳусийчиларнинг янги ҳужуми билан боғлиқ эканлигини билдирди.

Ар-Риёд аеропорти фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ар-Риёддаги қирол Холид номидаги халқаро аеропорт фаолияти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилди. Ҳукумат аеропортга ҳужум бўлганини тасдиқлади, бироқ зарба ким томонидан берилганига аниқлик киритмади.

«Ҳужум натижасида бир неча киши жароҳатланди. Жабрланганлар сони аниқланмоқда», - дейилади хабарда.

АФП агентлиги маълумотига кўра, ўнлаб одамлар жароҳат олган, камида беш киши реанимация бўлимига жойлаштирилган.

Буюк Британия, Канада, Германия, Испания ва АҚШ элчихоналари ўз фуқароларига аеропортга бормасликни тавсия қилди. Испания элчихонаси бу ҳусийчиларнинг янги ҳужуми билан боғлиқлигини билдирди.

Ҳусийчилар охирги бор 8-октабр куни Ар-Риёд аеропортига зарба берган эди. Ушбу ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ёки у ерга сафар қилишни режалаштираётган фуқароларга мурожаат қилиб, минтақадаги кескинлик сабаб авиарейслар жадвали, парвоз йўналишлари ва транзит қоидалари ўзгариши мумкинлигини эслатганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.