АҚШда янги жанговар дрон биринчи марта тўлиқ мустақил парвоз қилди
Нортҳроп Грумман компанияси ишлаб чиққан ЙФҚ-48А Талон Блуе учувчисиз жанговар самолёти парвозга кўтарилиш, ҳаводаги манёврлар ва қўнишни инсон аралашувисиз амалга оширди.

АҚШда янги жанговар дрон илк бор тўлиқ мустақил парвоз амалга оширди
Нортҳроп Грумман компаниясига тегишли Талон Блуе дрони Калифорниядаги Можаве Аир анд Спасе Порт аеродроми устида биринчи парвозини амалга оширди. Ушбу аеропортда Нортҳроп Грумман таркибига кирувчи, экспериментал учиш аппаратларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ссалед Сомпоситес компанияси жойлашган. Талон Блуе айнан шу компания томонидан қурилган.
ЙФҚ-48А Талон Блуе ўзининг илк тўлиқ автоном парвози чоғида ҳавога кўтарилди, осмонда турли манёврларни бажарди ва мустақил тарзда қўнди.
Учувчисиз самолёт модулли тузилма ва замонавий ишлаб чиқариш усуллари асосида ишлаб чиқилган. Бу ёндашув деталлар сони ҳамда аппаратнинг умумий оғирлигини камайтириш, ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва самолётларни тезроқ тайёрлаш имконини беради. Шу билан бирга, унинг жанговар имкониятларини сақлаб қолиш кўзда тутилган.
Нортҳроп Грумман маълум қилишича, бу парвоз компаниянинг автоном тизимлар соҳасидаги 70 йиллик тажрибаси ва автоном режимда бажарилган 500 минг соатдан ортиқ парвозлар натижасидир.
Талон Блуе Нортҳроп Грумманнинг ўзи молиялаштираётган Талон лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Лойиҳанинг мақсади амалиётга тайёр автоном авиация тизимларини яратиш жараёнини тезлаштиришдан иборат.
Самолёт конструксияси уни турли жанговар вазифаларга мослаштириш имконини беради. Юқорида жойлашган ҳаво кириш қисми, кенг базали шасси ва корпус ичига ўрнатилган қурол бўлмаси аппаратни АҚШ ва унинг иттифоқчилари манфаатларига мос вазифаларда қўллашга имкон яратади.
Талон Блуе учувчисиз авиация бозори жадал ривожланаётган бир пайтда синовдан ўтказилмоқда. Ушбу аппаратлар АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг юзлаб учувчисиз машиналарни харид қилишни назарда тутувчи Инсремент 2 дастурида иштирок этиши кутилмоқда. Бироқ дастур доирасидаги самолётларга қўйиладиган аниқ талаблар ҳали якуний тасдиқланмаган.

