АҚШда июл ойида Трамп даврида рекорд сондаги мигрантлар ушланди
АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ИСЕ) агентлари 49,5 минг нафар мигрантни қўлга олди, бу июн ойидаги (43 минг киши) кўрсаткичдан 15 фоизга кўп.

АҚШда июл ойида Доналд Трамп президентлиги даврида мисли кўрилмаган миқдордаги муҳожирлар ҳибсга олинди.
Ассосиатед Пресс агентлигининг маълум қилишича, июл ойида Америка Қўшма Штатлари Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ИСЕ) ходимлари жами 49,5 минг нафар мигрантни қўлга олган. Бу июн ойидаги 43 минг кишилик кўрсаткичга нисбатан 15 фоизлик ўсишни ташкил этиб, Доналд Трампнинг иккинчи президентлик муддати давомидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Таққослаш учун, Доналд Трамп лавозимига киришишидан бир ой аввал ҳар ойда тахминан 8 мингга яқин мигрант ҳибсга олинган. Ушбу шахсларнинг аксарияти мамлакатдан чиқариб юбориш мақсадида қамоқхоналардан ИСЕ ихтиёрига ўтказилган эди.
Трамп ўзининг иккинчи президентлик даври бошиданоқ ноқонуний миграцияга қарши кенг кўламли курашни бошлаб юборди. Жумладан, у АҚШ ҳудудида туғилган болаларга автоматик фуқаролик бериш ҳуқуқини бекор қилишга уринди. Бироқ, Олий суд кейинчалик президентнинг ушбу фармонини Конституцияга зид деб топиб, мазкур ташаббусни рад этди.

