АҚШда демократлар Сенат устидан назоратни қўлга киритди
Вакиллар палатасидаги сайловларда ҳам демократларнинг ғалаба қозониши кутилмоқда. Бу амалга ошса, улар 2027-йилдан бошлаб Конгресснинг ҳар икки палатасида кўпчиликни ташкил этади.

АҚШда демократлар Сенат устидан назоратни қўлга олди
АҚШда демократлар Сенат устидан назоратни қўлга киритди. Улар мамлакат бўйлаб ўтказилган сайловларда республикачиларни енгиб, тарихий натижага эришди.
Вакиллар палатасидаги сайловларда ҳам демократлар ғалаба қозониши кутилмоқда. Агар шундай бўлса, улар 2027-йилдан бошлаб Конгресснинг ҳар икки палатасини назорат қилади. Бу 2022-йилдан бери илк бор юз бериши кутилмоқда.
Демократлар Жанубий Каролина, Шимолий Каролина, Огаё, Техас, Аёва ва Канзас штатларида ўз номзодларининг ғалабаси эвазига Сенат устидан назоратни қўлга киритди. Эндиликда 100 та ўриндан камида 51 таси демократларга тегишли.
Техасда Демократлар партияси номзоди Жеймс Таларико президент Доналд Трамп қўллаб-қувватлаган республикачи Кен Пакстонни мағлуб этди. Шу тариқа 1988-йилдан бери илк бор демократлар Техас штатидан Сенатга сайланди.
Огаё штатида демократлардан собиқ сенатор Шеррод Браун амалдаги республикачи сенатор Жон Хастедни енгди. Шимолий Каролинада штатнинг собиқ губернатори Рой Купер Майкл Уотли устидан ғалаба қозонди. Сенат устидан назоратнинг демократлар қўлига ўтиши Вашингтондаги сиёсий кучлар нисбатини сезиларли даражада ўзгартиради. Энди улар президентнинг, жумладан, федерал судялик лавозимларига номзодларини тасдиқлашга тўсқинлик қилиши ҳамда Трамп маъмурияти фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириши мумкин.

