Дунё

АҚШда бемор чўчқа буйраги билан 9 ой яшади, кейин унга инсон буйраги кўчириб ўтказилди (фото)

АҚШда бемор чўчқа буйраги билан 9 ой яшади, сўнг унга инсон буйраги кўчириб ўтказилди (фото)

АҚШда бир бемор дунёда илк бор генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқа буйраги билан тўққиз ой яшади. Кейин эса унга муваффақиятли тарзда инсон буйраги кўчириб ўтказилди. Бу ҳақда Тҳе Нев Ёрк Тимес хабар берди.

Тим Эндрюс экспериментал операция пайтида 66 ёшда эди. У гипертония ва диабет билан оғриган. Қон гуруҳи кам учрагани сабабли унга мос донор буйрагини топиш эҳтимоли жуда паст бўлган.

2025-йил январида Эндрюс генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан олинган буйракни кўчириб ўтказиш тажрибасига рози бўлган.

Чўчқа буйраги 271 кун ишлаган ва Эндрюсни диализдан халос қилган. Буйрак унинг қонини тозалаб турган. Операциядан кейин беморнинг иштаҳаси ва мушак массаси ҳам тикланган.

Кейинчалик буйракнинг қон томирларида тромблар ҳосил бўлгани сабабли органни олиб ташлашга тўғри келган.

2026-йил январида Эндрюсга мос келадиган инсон донорининг буйраги кўчириб ўтказилди. Унинг ҳолати аввал чўчқа буйрагини қабул қилган бўлса ҳам, кейинчалик инсон буйрагини кўчириб ўтказишга тўсқинлик қилмаслигини кўрсатди.

АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДА) дастури доирасида жами беш нафар беморга биотехнологик компания эГенесис томонидан яратилган чўчқа буйраклари кўчириб ўтказилган.

Уларнинг учтаси бундай буйраклар билан саккиз ойдан кўпроқ яшаган. Шифокорлар ушбу технологияни инсон донорини кутаётган беморлар учун вақтинчалик “кўприк” вазифасини бажариши мумкин бўлган усул сифатида баҳоламоқда.

Аввалроқ хитойлик олимлар дунёда биринчи марта мия ўлими қайд этилган инсонга чўчқа жигари ва буйракларини кўчириб ўтказиш амалиётини муваффақиятли ўтказган эди.

Гуанси тиббиёт университети қошидаги иккинчи шифохона шифокорлари бощилигидаги илмий жамоа ушбу операцияни 53 ёшли эркакда амалга оширди. Шундан сўнг кўчириб ўтказилган аъзолар яна беш кун давомида нормал ишлаган. Бироқ бемор оиласининг илтимосига кўра тадқиқот якунланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.