АҚШ Японияни ортда қолдирди: энг кўп пўлат ишлаб чиқарувчи 10 давлат
2025-йил якунларига кўра, АҚШ пўлат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Японияни ортда қолдириб, дунёда учинчи ўринга кўтарилди. Хитой жаҳон ишлаб чиқаришининг қарийб 52 фоизи билан етакчиликни сақлаб қолди, иккинчи ўриндаги Ҳиндистон эса биринчи ўнликда энг катта ҳажмдаги ўсишни қайд этди.

АҚШ Японияни ортда қолдирди: пўлат ишлаб чиқарувчи энг йирик 10 давлат
Жаҳон пўлат ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси — Ворлдстеелънинг **Ворлд Стеел ин Фигурес 2026** маълумотномасида мамлакатларнинг 2025-йилдаги тўлиқ натижалари берилган. Ушбу рейтинг 2026-йил учун прогнозни эмас, балки ўтган йилда амалда ишлаб чиқарилган пўлат ҳажмини кўрсатади.
Хитойда 2025-йилда 960,8 миллион тонна пўлат ишлаб чиқарилган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 1 миллиард 5,1 миллион тонна эди. Ишлаб чиқариш камайганига қарамай, мамлакатнинг бошқа давлатлар устидан устунлиги ҳануз жуда катта.
Ҳиндистон эса пўлат ишлаб чиқаришни 149,4 миллион тоннадан 164,9 миллион тоннага оширган. Бу 15,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот дегани.
АҚШ 81,9 миллион тонна билан учинчи ўринни эгаллаган. Япония 80,7 миллион тонна пўлат ишлаб чиқариб, тўртинчи поғонага тушган. Россия бешинчи, Жанубий Корея эса олтинчи ўринни сақлаб қолган. Туркия Германиядан юқорилаган.
2025-йилда энг кўп пўлат ишлаб чиқарган 10 давлат:
Хитой - 960,8 миллион тонна;
Ҳиндистон - 164,9 миллион тонна;
АҚШ - 81,9 миллион тонна;
Япония - 80,7 миллион тонна;
Россия - 67,9 миллион тонна;
Жанубий Корея - 62,2 миллион тонна;
Туркия - 38,1 миллион тонна;
Германия - 34,1 миллион тонна;
Бразилия - 33,4 миллион тонна;
Эрон - 32 миллион тонна.
Жаҳон бўйича умумий ишлаб чиқариш 2024-йилдаги 1 миллиард 886,8 миллион тоннадан 2025-йилда 1 миллиард 848,9 миллион тоннага тушган. Бу қарийб 2 фоизлик пасайишдир. Бироқ ҳолат мамлакатлар кесимида турлича бўлган: Ҳиндистон ва АҚШда ўсиш кузатилган, Хитой ва Японияда эса ишлаб чиқариш камайган.

