АҚШ Конгресси ходимлари қонун лойиҳаларини оммавий тарзда ЧатГПТ ва Слаудеъда ёзмоқда — Политисо

АҚШ Конгресси ходимлари қонун лойиҳаларини ёзишда ЧатГПТ ва Слауде каби сунъий интеллект (СИ) чатботларидан фаол фойдаланмоқда, бу эса штатдаги ҳуқуқшуносларнинг уларни текширишга улгурмаслигига олиб келмоқда. Политисо нашрининг Вакиллар палатасининг юридик хизмати (ОЛС) билан ишлаган саккиз нафар амалдаги ва собиқ ходимга таяниб хабар беришича, СИ ёрдамида ёзилган қонун лойиҳаларида хатолар ва нотўғри атамалар тез-тез учрамоқда.
Политисо суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, аппарат ходимлари ва фаоллар тўғридан-тўғри Слауде ёки ЧатГПТъга мурожаат қилиб, қонун лойиҳасининг ўзини ёздирмоқда. Натижада, ОЛС СИ томонидан яратилган ҳужжатларни тузатиш учун уларни нолдан ёзишдан кўра кўпроқ вақт сарфламоқда. Кўпгина ҳолларда, бундай лойиҳалар қонун ҳужжатларининг қабул қилинишини секинлаштирмоқда, нотўғри келтирилган моддалар ёки ҳуқуқий таърифлар эса суд даъволарига сабаб бўлиши мумкин.
Америсан Говернансе Институте нодавлат ташкилоти ижрочи директори Даниел Шуманнинг таъкидлашича, "Сунъий интеллект кўплаб соҳаларда фойдалидир. Бироқ у сиз қонун сифатида кучга киришини хоҳлайдиган ҳужжатларни лойиҳалаштиришга қодир эмас". Демократ Норма Торрес ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлаб, "Сунъий интеллект ёрдамида яратилган қонун лойиҳаси матнига ҳаддан ташқари таяниш хатоликларга, кутилмаган ҳуқуқий оқибатларга ёки сиёсий мақсадларни тўлиқ акс эттирмайдиган ифодаларга сабаб бўлиши мумкин", деди.
Тақдим этилган қонун лойиҳалари учун якуний масъулият Конгресс аъзолари ва уларнинг ходимлари зиммасида бўлиб, Торреснинг сўзларига кўра, "Ушбу масъулиятни чатботга топшириб бўлмайди". Шунга қарамай, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этган тўрт нафар Конгресс ходимининг Политисо нашрига маълум қилишича, Вакиллар палатасида СИдан фойдаланиш тобора одатий ҳолга айланиб бормоқда. Ходимлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳлари кундалик ишларида, жумладан, қонунларни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқишда унга таянмоқда.
Вакиллар палатаси ходимларидан бирининг фикрича, "Бу мутлақо дахшатли ва ҳали ҳеч ким бу ҳақда ўйламаяпти". СИ ёзган лойиҳаларни текширишга кўп вақт сарфланиши, қонун чиқарувчиларни ОЛС билан бирга ишлаш ўрнига, шунчаки СИ томонидан яратилган қонун лойиҳаларини киритишга ундаши мумкин. Ҳозирча, ҳар иккала палатада овозга қўйилган ҳужжатларнинг ҳеч бири тўлиқ СИ томонидан яратилгани исботланмаган.
СИ томонидан яратилган қонун матнлари кўпинча хатолар билан тўла бўлади, масалан, нотўғри атамалардан фойдаланиш, АҚШ Кодексининг бўлимларига нотўғри ҳаволалар келтириш шулар жумласидандир. Агар идора юристлари ушбу хатоларнинг қонун ҳужжатларига кириб қолишининг олдини ололмаса, идоралар ва судлар ноаниқ қонунлар улардан нимани талаб қилаётганини тушунишга қийналади. Бу эса Конгресснинг ўтмишдаги хатоларни тузатиш учун янада кўпроқ вақт сарфлашига олиб келади.
Муаммони янада оғирлаштирадиган жиҳат шундаки, қонун лойиҳаларини ёзишда СИдан фойдаланадиган одамлар буни ошкор қилмаслиги мумкин. Яна бир ОЛС ходими бу ҳолатни "Қонун лойиҳаларини тўлиқ СИ томонидан ёзилиши бутун қонунчилик жараёнига нисбатан хиёнатдир", дея хулоса қилди.
Аввалроқ, канадалик депутат Билл Оливер парламентда нутқ сўзлаётиб, тасодифан ЧатГПТ жавобининг фақат ўзи учун мўлжалланган қисмини ўқиб эшиттирганди. Депутат чатботнинг матнни "янада табиий ва равонроқ вариантга" айлантириш ҳақидаги изоҳини ҳам овоз чиқариб ўқиган.

