АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи 19 октябрь куни кутилмоқда
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 19 октябрь куни Самарқандда Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларининг учрашувида иштирок этади. Ўша куни у ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов икки мамлакат ўртасидаги Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи раундини ўтказадилар.

АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи 19 октябрга мўлжалланган
19 октябрь куни Самарқандда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «С5+1» форматидаги учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.
Музокараларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирок этади.
Ўша куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио икки мамлакат ўртасидаги Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи раундини ўтказишади.
Томонлар стратегик шерикликни чуқурлаштириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Серджио Гор давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компаниялари вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилишини маълум қилган эди.
Горнинг сўзларига кўра, «С5+1» учрашувида асосий эътиборни минтақавий иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва минтақанинг долзарб масалалари бўйича биргаликдаги ечимларга қаратиш режалаштирилмоқда.

