АҚШ 3 ноябрдан бошлаб барча авиайўловчилар учун мажбурий декларацияларни жорий этмоқда
Мамлакатга етиб келувчи авиарейс йўловчилари сўнгги давр мобайнида

АКШ 3 ноябрдан бошлаб барча авиайўловчилар учун мажбурий декларацияларни жорий этмоқда
Мамлакатга учиб келаётган авиарейс йўловчилари самолётга чиқишдан олдинги 21 кун давомида Эбола безгаги тарқалган ДРКда бўлмагани ҳақида ариза топширишлари керак бўлади.
Ноябрдан бошлаб АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази мамлакатга учиб келаётган барча авиарейс йўловчиларига самолётга чиқишдан олдинги 21 кун давомида Эбола безгаги тарқалган ДР Конгода бўлмагани ҳақида декларация тақдим этиш мажбуриятини юклайди.
Йўловчи авиакомпанияга ёки ҳаво кемаси эксплуатантига Қўшма Штатларга рейсга чиқишдан олдинги 21 кун давомида ДРКда бўлмаганини тасдиқловчи тўлдирилган аризанинг қоғоз ёки рақамли нусхасини тақдим этиши керак, — дейилади тегишли билдиришномада.
Uzbekistan Airways матбуот хизмати декларацияни (Attestation) тўлдириш бўйича мажбурий талаб 3 ноябрдан кучга киришини маълум қилди:

