Технология

Аппле тöлиқ сенсорли экранга эга илк МасБоокъни тақдим этди

Аппле компанияси тöлақонли сенсорли ОЛЕД-экранга эга янги МасБоок Про моделини намойиş қилди. Қурилма М5 Про, М5 Мах ҳамда янги авлод М6 çиплари билан жиҳозланган.

Аппле тўлиқ сенсорли экранга эга илк МасБоокъни тақдим этди

Ноутбук икки хил ўлчамда — диагонали 14 ва 16 дюймли вариантларда чиқарилади.

Қурилма корпуси янада юпқалашган ва унинг вазни 1,3 кг ни ташкил этади. Экраннинг юқори қисмидаги одатий қора ҳошия ўрнини Дйнамис Исланд эгаллади. Бундан ташқари, орқа панелга ёниб турувчи олма логотипи қайтди. Сўнгги бир неча йил давомида Аппле МасБоокъларни оддий ўйма логотип билан ишлаб чиқараётган эди. Харидорларга икки хил — кумушранг ва қора ранглар тақдим этилади.

Сотувлар 6-ноябрдан бошланади. Олдиндан буюртмани эса бугуноқ бериш мумкин. 14 дюймли версия нархи 2,9 минг доллардан, 16 дюймли версияси эса 3,4 минг доллардан бошланади.

МасБоок Про сенсорли экрани одатий бошқарув тизимини бекор қилмайди: клавиатура ва тоучпад ўз жойида қолади, уларга иПҳоне ва иПад фойдаланувчиларига яхши таниш бўлган сенсорли киритиш ҳамда имо-ишоралар орқали бошқариш қўшилади. Шу тариқа, гап ноутбукни планшетга айлантириш ҳақида эмас, балки масОС билан ишлаш усулларини кенгайтириш ҳақида бормоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.