Технология

Аппле куçли М6 процессорига эга янги МасБоок Прöни тақдим этди

У қувватланмасдан 24 соатгаçа иşлайди ва нархи 2 минг доллардан боşланади.

Аппле кучли М6 процессорига эга янги МасБоок Прўни тақдим этди

Аппле компанияси М6 процессори асосидаги янги 14 дюймли МасБоок Прўни тақдим қилди. Қурилмага 28-октабрдан бошлаб олдиндан буюртма бериш мумкин бўлади, сотувга эса 6-ноябрдан чиқади.

Компания маълумотига кўра, янги М6 чипининг техник кўрсаткичлари олдинги авлодникидан сезиларли даражада фарқ қилади. Унинг 12 ядроли график процессори 30 фоизгача тезроқ ишлайди, сунъий интеллект вазифаларига жавоб берувчи иккита 16 ядроли Неурал Энгине блоки эса М5 га нисбатан унумдорликни 1,9 баробаргача оширади.

Натижада фойдаланувчилар 3Д-моделлаштириш, ўйинлар ва фотосуратларни таҳрирлаш билан боғлиқ вазифаларни тезроқ бажариши, шунингдек, катта тил моделларига (ЛЛМ) бўлган сўровларни бевосита МасБоокънинг ўзида самарали қайта ишлаши мумкин.

Шу билан бирга, янги қурилма Мас компютерлари орасида рекорд даражадаги автоном ишлаш вақтини — қувватланмасдан 24 соатгача ишлашни ваъда қилмоқда. Аккумуляторни атиги ярим соат ичида 50 фоизгача қувватлантириш мумкин.

Шунингдек, МасБоок Ви‑Фи 7 ва Блуетоотҳ 6 стандартларини қўллаб-қувватлайди ҳамда 12 мегапикселли камера ва учта Тҳундерболт 4 портига эга бўлди. Базавий комплектацияда у 16 гигабайт тезкор хотира билан жиҳозланган бўлиб, уни 32 ГБ гача кенгайтириш имконияти мавжуд. Қурилма кумушранг ва қора рангларда, 1999 доллардан бошланадиган нархда сотувга чиқади.

Аппле компаниясининг таъкидлашича, 2020-йилда чиқарилган М1 процессорли моделлардан янгисига ўтаётган фойдаланувчилар учун унумдорликнинг ўсиши айниқса сезиларли бўлади: графика 11 баробар, сунъий интеллект эса 13 баробар тезлашади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.