Аппле сентабр ойида иПҳоне 18 тақдимотини ўтказади
Аппле 9-сентабр куни бўлиб ўтадиган “Сурприсе анд Шине” тақдимотига таклифномаларни юборишни бошлади. Тадбир Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади ҳамда компания сайти ва ЁуТубеъда жонли эфирда узатилади.

Аппле сентабр ойида иПҳоне 18 сериясининг тақдимот маросимини ўтказишга тайёрланмоқда.
Ушбу тадбирда иПҳоне 18 Про, иПҳоне 18 Про Мах ва иПҳоне Ултра номли буклама смартфоннинг намойиш этилиши кутилмоқда. Тарқалган миш-мишларга кўра, бу йил базавий иПҳоне 18 модели чиқарилмайди; компания арзонроқ моделларни баҳорга қолдирган.
Барча янги иПҳоне қурилмалари юқори унумдорлик ва энергия самарадорлигига эга Аппле А20 Про чипида ишлайди. Про версиялари ўзгарувчан диафрагмали янгиланган камерага эга бўлади, аммо бошқа хусусиятлари аввалги авлодга яқин бўлиб қолади. Шу билан бирга, хотира етишмовчилиги туфайли смартфонлар нархининг ошиши тахмин қилинмоқда.
Буклама иПҳоне компаниянинг ушбу форм-фактордаги биринчи қурилмаси бўлади. Унинг ташқи экранининг диагонали тахминан 5,5 дюйм, ички экрани эса 7,6 дюймни ташкил этади. Баъзи муросалар қилишга тўғри келган: Фасе ИД ўрнига Тоуч ИД пайдо бўлади, камера эса телеобьективдан маҳрум қилинади.
Шунингдек, Аппле Ватч Сериес 12 ва Аппле Ватч Ултра 4 ҳам тақдим этилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ақлли уй учун янги Аппле ТВ 4К ва янгиланган ҲомеПод мини каби янгиликлар ҳам бўлиши мумкин. Аппарат тақдимотлари билан бир қаторда, компания иОС 27, иПадОС 27 ва масОС Голден Гате операцион тизимларининг чиқиш санасини ҳам эълон қилади.

