Дунё

Антарктидада пингвин санаşга ходимлар қидириляпти. Ойлик - 33 млн сöмгаçа

Антарктиданинг Гоудиер оролида жойлаşган Порт-Локрой тадқиқот стансиясида иşлаş уçун янги ходимлар изланяпти. Ойлик маоş - 1449 фунтдан 2 096 фунтгаçа ёки 23 млн сöмдан 33,3 млн сöмгаçа. Иş давомийлиги 5 ой. Танлаб олинган ходимлар пингвинларни санаş, поçта бöлимида хизмат кöрсатиş ҳамда музей ва сувенирлар дöкони фаолиятини юритиş билан şуğулланади.

Антарктидада пингвинларни санаш учун ходимлар изланмоқда. Маош — 33 млн сўмгача.

Британиянинг УК Антарстис Ҳеритаге Труст жамғармаси Антарктиданинг Гоудиер оролида жойлашган Порт-Локрой тадқиқот стансиясида ишлаш учун янги ходимларни қидирмоқда.

Танлаб олинадиган ходимларнинг асосий вазифалари қуйидагилар: дунёнинг энг жанубий почта бўлимида хизмат кўрсатиш (йилига қарийб 80 мингта хат ва откриткани саралаш), пингвинлар колониясини санаш ва биологик кузатув олиб бориш, шунингдек, маҳаллий музей ва сувенирлар дўкони фаолиятини юритиш. Иш 5 ойга — ноябр-март ойларига мўлжалланган. Ойлик маош 1449 фунтдан 2096 фунтгача ёки 23 млн сўмдан 33,3 млн сўмгача.

Ходимлардан жисмонан бақувват бўлиш талаб этилади. Улар 20 литрли сув идишларини ташиши, оғирлиги 15 килогача бўлган қутиларни кўтариши, қорни тозалаши ва сирпанчиқ қоялар ёнидаги қайиқлардан юкларни тушириши керак. Потенсиал номзод Буюк Британияда истиқомат қилиши ва у ерда расмий ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга бўлиши шарт. Саралашда ёшдан ошганлар қатнаша олади.

Стансияда оқаётган сув йўқ. Ювиниш ҳафтасига бир марта келадиган кемаларда амалга оширилади. Об-ҳаво ёмон бўлса, душсиз 2 ҳафтагача қолиб кетиш мумкин. Алоқа чекланган сунъий йўлдош тармоғи орқали амалга оширилади.

Ходимлар умумий ётоқ жойига эга казармада яшайди. Ичкарида ҳарорат 14-15 даража, ташқарида эса -5 дан +5 даражагача бўлади. Турар жой, озиқ-овқат ва махсус қишки иссиқ кийим-бош иш берувчи томонидан берилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.