Anorbank акциядори Қаҳрамонжон Олимовнинг исми Интерполнинг халқаро қидирув базасидан ғойиб бўлди

Anorbank акционери Қаҳрамонжон Олимовнинг исми Интерпол халқаро қидирув базасидан йўқолди
Anorbank акционерларидан бири Қаҳрамонжон Олимовнинг исми Интерпол қидирувидан ўчирилди. Унинг карточкаси ташкилот сайтидаги қидирувда бўлган шахсларнинг очиқ рўйхатидан олиб ташланди.
15 октябрь ҳолатига кўра, Олимовнинг исми ташкилотнинг очиқ базасида йўқ. Сайтда унинг исми бўйича қилинган қидирув ҳеч қандай натижа бермаяпти.
Олимовга Интерпол йўналиши бўйича қидирув эълон қилингани ҳақида сентябрь ойида маълум бўлган эди. Ўшанда The Insider нашри иш одам ўғирлашни ташкил этиш билан боғлиқлигини хабар қилганди. Жиноят ишининг расмий тафсилотлари нашрда келтирилмаган.

