Андижонда қутқарувчилар ёнаётган хонадон балконидан аёл ва унинг икки боласини олиб тушишди. Видео

Андижонда қутқарувчилар ёнаётган хонадон балконидан аёл ва унинг икки боласини олиб тушишди. Видео
Андижонда қутқарувчилар ёнаётган уйдан аёл ва унинг икки боласини олиб чиқишди. Ёнғин етти қаватли уйнинг бешинчи қаватидаги хонадонда содир бўлган.
ФВБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 6 сентябрь куни «Бунёдкор» маҳалласида юз берган. Аёл икки боласи билан балконга қамалиб қолган. Қутқарувчилар уларни ўт ўчириш нарвони орқали эвакуация қилишган.
Ёнғин ҳақидаги хабар соат 18:30 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари тўрт дақиқадан сўнг воқеа жойига етиб келишган. Оловни ўчириш 16 дақиқа давом этган. Олов деворлар, мебеллар ва маиший техникага шикаст етказган. Жабрланганлар йўқ.
Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида иккита кийим-кечак дўконида йирик ёнғин юз берган эди. Олов иккита кийим-кечак дўконининг қарийб 35 квадрат метр майдонига шикаст етказган. Ҳеч ким жабрланмаган.

