Маҳаллий

Чинозда кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб кетди

Чинозда кўп қаватли уйнинг томида ёнғин чиқди

Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмида ёнғин содир бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 22-август куни эрталаб соат 08:17 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Чиноз тумани “Бунёдкор” МФЙ, Шароф Рашидов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг томида ёнғин бошлангани тўғрисида хабар келиб тушган.

Ушбу хабар асосида ёнғин-қутқарув гуруҳлари тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларига киришган.

Айтилган манзилдаги кўп қаватли уйда яшовчи барча фуқаролар эвакуация қилинган. Ёнғин соат 09:10 да тўлиқ қуршаб олинган ва 25 дақиқадан сўнг, яъни соат 09:35 да бутунлай ўчирилган.

“Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмагани ҳақида маълумот йўқ. Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остида. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Наманган вилоятининг Янги Наманган туманидаги қурилиш бозорида ёнғин содир бўлгани, шунингдек, Зангиота туманидаги “Изза” бозори яқинида дўконлар ёниб кетгани ҳақида хабарлар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.