Маҳаллий

Андижонда Лихианг эгаси ЙҲХБдаги таниши орқали жавобгарликдан қутулиб келаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Андижонда Лихианг автомобили эгаси ЙҲХБдаги таниши орқали жавобгарликдан қутулиб келаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, бир фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Лихианг 9 русумли автомобилини бошқариб келган ва Андижон вилояти ЙҲХБда ишловчи "Абдумажид" исмли таниши орқали жавобгарликдан қутулган. Ушбу хабарларга Андижон вилояти ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.

ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида, 60 Д 010 ЛД давлат рақамли Лихианг 9 автомашинаси эгаси Ш.D.ning ҳақиқатан ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланган. Бироқ, автомобил учун расмийлаштирилган мажбурий суғурта полиси "чекланмаган" турда бўлиб, Ш.D.ning таъкидлашича, у автомобилни ўзи бошқармайди, балки доим ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахсни жалб қилган ҳолда ҳаракатланади.

Шунингдек, Ш.Д. Андижон вилояти ЙҲХБ тизимида "Абдумажид" исмли таниши йўқлигини ва шу орқали ҳеч қандай имтиёз ёки жавобгарликдан озод этиш ҳолати бўлмаганини маълум қилган.

Ўрганишлар якунига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар ўз тасдиғини топмаган. ЙҲХБ фуқаролардан тасдиқланмаган ва ёлғон хабарларни тарқатмасликни сўраб, ҳар бир шахс қонун олдида тенг эканлигини эслатиб ўтди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1,2 мингдан ортиқ киши ҳайдовчилик гувоҳномаларини сохталаштиргани аниқланганди. Таҳлилларга кўра, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси содир этган, бунинг натижасида 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.