Маҳаллий

Андижонда 18 минг долларга гашиш сотаётган икки эркак қўлга олинди. Видео

Андижон вилоятида икки эркак деярли икки килограмм гашишни 18 минг долларга сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди. Видео

Андижонда икки эркак 18 минг долларлик гашишни ўтказишга уринган вақтида қўлга олинди. Ушлаш чоғида улар ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, қочишга уринган, бироқ уларни тўхтатишга эришилди.

Операция Давлат хавфсизлик хизмати, Cheгара қўшинлари ва Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилди.

ДХХ маълумотларига кўра, қўлга олинганлар Пахтаобод туманида яшовчи 30 ва 38 ёшли шахслардир. Улар шартли харидорга 1,9 килограмм гашишни 18 минг долларга сотишни режалаштирган.

Иккала шахсга нисбатан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, ушбу модда бўйича максимал жазо 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади. Улар қамоққа олинган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкентда ичига гашиш жойлаштирилган қўғирчоқ билан такси йўловчиси ушланган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.