Маҳаллий

Андижон вилоятида ҳайдовчи Қирғизистонга 34 минг доллар олиб чиқиб кетишга уринди

Андижон вилоятида ҳайдовчи Қирғизистонга 34 минг долларни олиб чиқиб кетишга уринди

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида Volvo юк машинаси ҳайдовчисидан 34 минг доллар топилди. Эркак Ўзбекистондан Қирғизистонга кетаётган бўлган ва пулларни белгиланган тартибда декларация қилмаган.

Нақд пуллар автотранспорт воситаси ва ҳайдовчининг шахсий буюмлари кўздан кечирилганда аниқланди. Пуллар қўл сумкаси ва кийим чўнтакларига яширилган бўлган.

Андижон вилояти божхона бошқармаси маълум қилишича, текширув чегара хизмати вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган. Декларацияланмаган валюта аниқлангани ҳолати бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, худди шу постда Қирғизистонга йўл олган бошқа бир эркакнинг пайпоқларига яширилган 64 минг доллар аниқланди. Пуллар вақтинча олиб қўйилди, ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.