Маҳаллий

Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини боғловчи янги йўлўтказгич ишга туширилди

Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини боғловчи янги йўлўтказгич фойдаланишга топширилди

Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини туташтирувчи янги йўлўтказгич билан танишди.

Мазкур иншоот шаҳарнинг икки қисмини бевосита боғлаб, транспорт қатновини енгиллаштириш ва ортиқча айланма йўлни йўқотишга хизмат қилади. Умумий қиймати 271 миллиард сўм бўлган лойиҳа давлат раҳбарининг Андижон вилоятига аввалги ташрифи чоғида берган топшириғи асосида амалга оширилди.

Йўлўтказгичнинг жами узунлиги 796 метр, эни 25,9 метрни ташкил этади. Унинг 596 метри эстакада, 200 метри эса тиргак деворли йўл қисмидан иборат.

Янги иншоот, аввало, аҳоли учун катта қулайлик яратди. Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи 140 минг нафар аҳоли эндиликда 5,3 километр ортиқча йўл босмайди.

Шунингдек, махсус хизматлар учун қатнов масофаси 15 километрдан 9,3 километрга тушди. Ортиқча масофа ҳамда темир йўл кесишмасидаги кутишлар бартараф этилгани ҳисобига манзилга етиб бориш вақти 17 дақиқагача қисқаради.

Айниқса, бу шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. Эндиликда беморларни шошилинч тиббий ёрдам марказига аввалгидан 14 дақиқа эртароқ етказиш имконияти яратилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.