Андижон вилоятида 9,4 миллиард долларлик 206 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди ва қурилиши бошланди
Андижон вилоятида умумий қиймати 9,4 миллиард долларлик 98 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди ва яна 108 та объект қурилиши бошланди. Уларни амалга ошириш доирасида 45 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилган, деб хабар беради Президент матбуот хизмати. Лойиҳаларни ишга тушириш ва янги қурилишларни бошлаш маросимида вилоятга ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 206 та лойиҳадан 98 таси аллақачон фойдаланишга топширилган. […]

Андижон вилоятида умумий қиймати 9,4 миллиард долларлик 98 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди ва яна 108 та объект қурилиши бошланди. Уларни амалга ошириш жараёнида 45 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Лойиҳаларни ишга тушириш ва янги қурилишларни бошлаш маросимида ҳудудга ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
206 та лойиҳадан 98 таси аллақачон фойдаланишга топширилди. Уларнинг умумий қиймати 2,05 миллиард долларни ташкил этади. Яна 7,35 миллиард долларлик 108 та лойиҳа қурилиш босқичига ўтди.
Лойиҳалар энергетика, саноат, тўқимачилик, машинасозлик, фармацевтика, туризм, логистика, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини қамраб олган. Улар вилоятнинг барча 16 та шаҳар ва туманларида амалга оширилмоқда.
Аллақачон ишга туширилган ишлаб чиқаришлар қаторида пахта-тўқимачилик кластери, электробуслар, қуёш панеллари ва кичик гидроэнергетика учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар бор. Шунингдек, замонавий таълим ва тиббиёт марказлари ҳам ўз фаолиятини бошлади.
Янги объектлар қаторида халқаро логистика ва туризм марказлари, гидроэлектр станциялари, турар жой мажмуалари ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаб, электр энергияси олиш корхоналари мавжуд. Бундан ташқари, транспорт воситалари ва юк вагонлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.
Барча лойиҳалар амалга оширилгач, ҳудудда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 60,6 триллион сўмга етиши, экспорт салоҳияти эса 533 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

