Маҳаллий

Андижон — Самарқанд йўналишида тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Янги йўналиш 2027 йил якунига қадар ташкил этилиши мумкин. У Фарғона водийси, Тошкент, Сирдарё, Жиззах

Андижон — Самарқанд йўналишида тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда «Тошкент — Андижон» йўналишида ҳаракатланаётган тезюрар электропоездлар қатновини Самарқандгача чўзиш орқали «Андижон — Самарқанд» йўналишида қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Лойиҳага мувофиқ, янги йўналиш 2027 йил якунига қадар ташкил этилиши белгиланган. У Фарғона водийси, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ўртасидаги транспорт алоқаларини ривожлантиришга қаратилган.

Бундан ташқари, 2028 йил якунига қадар Фарғона водийсидаги Қўқон — Поп — Наманган — Андижон — Марғилон — Қўқон ҳалқа йўналиши бўйича кунлик электропоездлар қатновини икки баробарга ошириш ҳамда Поп темир йўл стансиясидан Наманган автовокзалигача мунтазам микроавтобус қатновини йўлга қўйиш белгиланган.

Шунингдек, 2030 йилгача темир йўл, ҳаво ва автомобил транспортида маҳаллий йўловчи ташувларини ўзаро уйғунлаштириш режалаштирилмоқда.

Жумладан, 2027 йил июл ойидан Тошкент агломерациясида темир йўл вокзаллари, халқаро аеропорт ва марказий автовокзални боғловчи ягона транспорт боғламаси яратилади. Чирчиқ, Янгийўл, Ангрен ва Олмалиқдан қатновчи шаҳар атрофи электропоездлари сони 1,5 баробарга оширилиб, метро бекатларига бевосита трансфер ташкил этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.