Лайфстайл

Америкалик блогер Рапунзел минорасини ясаб, соч ўрими ёрдамида болаларга ширинликлар улашди (видео)

Маликага Флинн Райдер ва Готел хола ёрдам берди.

Америкалик блогер Рапунзел минорасини ясаб, соч ўрими ёрдамида болаларга ширинликлар улашди (видео)

Америкалик блогер Микара Тюерс болаларга ширинлик тарқатиш мақсадида Ҳеллоуин байрами учун Дисней мултфилмида кўринган Рапунзелнинг либоси ва минорасини тайёрлади. У узун соч ўримига саватчани боғлаб туширган ҳолда ширинликлар улашди. Қиз тайёргарлик жараёнини ўзининг ижтимоий тармоқларида мунтазам эълон қилиб борди.

Маликага турмуш ўртоғи, ҳайкалтарош Ден Чудзински ёрдам берди — у Флин Райдер либосини кийиб олди. Яна бир аёл Готел она ролини ижро этди, бироқ блогер унинг исмини ошкор қилмади.

Блогер миноранинг олд қисмини қурилиш пенопластидан тайёрлаб, уни уйининг кириш қисмига маҳкамлади. Малика қиёфасини яратиш учун қиз сунъий гуллар билан безатилган парикдан фойдаланди. Ширинликларни эса чироқлар билан безатилган соч ўримига боғланган саватчада пастга тушириб турди.

Огаё штатининг Финдли шаҳрида яшовчи Микара Тюерс — мураккаб ва ноодатий костюмлар, жумладан, Дисней маликалари кўйлакларини яратиши билан танилган ҳаваскор дизайнер.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.