Алибаба иккинчи авлод «ақлли» кўзойнагини тақдим этди
Кўзойнак 4К форматда видео олиш имкониятига эга 50 МП камера билан жиҳозланган, шунингдек, унда реал вақт режимида нутқни таржима қилиш ва СИ-қайдлар яратиш каби Қвен базасидаги функсиялар ҳам мавжуд.

Алибаба иккинчи авлод «ақлли» кўзойнагини намойиш қилди
Хитойнинг Алибаба компанияси Қвен асосида яратилган, нархи $450 дан бошланадиган иккинчи авлод «ақлли» кўзойнагини тақдим этди, деб ёзди.
Қурилма жами иккита — Н1 ва Н1 Про версияда ишлаб чиқилган. Про версия қўшимча равишда нигоҳни кузатиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, у кўзойнакка фойдаланувчи қайси обьектга қараётганини аниқлаш, уни сунъий интеллект ёрдамида таниш ва у ҳақда маълумот бериш имконини беради.
Н1 Про, шунингдек, кўзнинг рангдор пардаси орқали тасдиқланадиган тўловларни қўллаб-қувватлайди ҳамда саломатлик кўрсаткичлари, жумладан, пулс, қондаги кислород даражаси ва тери ҳароратини кузатади.
Компания маълумотига кўра, кутиш режимида кўзойнак бир қувват билан 25 соатгача, мусиқа тинглашда эса тўққиз соатгача ишлаши мумкин. Кўзойнак бандларидаги аккумуляторлар алмаштириладиган қилиб тайёрланган.
Бошланғич Н1 версияси $450 туради, Н1 Про эса $523. Хитойда кўзойнаклар аллақачон сотувга чиқарилган, қурилманинг бошқа минтақаларда қачон пайдо бўлиши эса номаълум.

