Аппле ақлли уйни бошқариш учун ўзининг илк хабини тақдим этди
Қурилма 7 дюймли сенсорли экран, ФасеТиме орқали видеоқўнғироқлар учун камера ҳамда Аппле Интеллигенсе базасидаги янгиланган Сири АИ билан жиҳозланган.

Аппле ақлли уйни бошқариш учун ўзининг илк хабини тақдим этди
Аппле 2021-йилдан буён турли миш-мишларга сабаб бўлиб келган ақлли уйни бошқаришга мўлжалланган илк ҲомеВиев бренд хабини тақдим этди.
Бу 7 дюймли сенсорли экран, А18 процессори ва ФасеТиме видеоқўнғироқлари учун камера билан жиҳозланган қурилма.
Унинг негизини янгиланган Сири АИ овозли ёрдамчиси ҳамда хонадондаги ҳар бир фойдаланувчига мослаштирилган интерфейсни ишга туширувчи юзни таниш функсияси ташкил этади. Шахс аниқлангач, ҲомеВиев шахсий хабарлар, тақвимлар, эслатмалар ва уйнинг индивидуал созламаларини акс эттиради.
Қурилманинг асосий вазифаси — уйдаги барча жиҳозлар учун бошқарув маркази бўлиш. Шу мақсадда компания ЛГ ва Счнеидер Элестрис билан ҳамкорликда бир қатор аксессуарларни чиқарди: видеокузатув камералари, термостатлар, ақлли қулф. Бундан ташқари, ҲомеВиев орқали ФасеТимеъда мулоқот қилиш ва АирПлай қўллаб-қувватлайдиган динамикларда мусиқа қўйиш мумкин.
Қурилмани стол устига қўйиш ёки деворга маҳкамлаш мумкин. ҲомеВиев ўз аккумуляторига эга эмас, шунинг учун ишлаши учун уни электр тармоғига улаш керак. Корпусининг пастки қисмида товушни реал вақт режимида оптималлаштирувчи иккита махсус тўлиқ частотали драйвер жойлашган.
ҲомеВиев учун олдиндан буюртмалар бошланган, расмий савдолар эса 13-ноябрдан бошланади. АҚШ ҳудудида нархи 299 долларни (тахминан 3,5 млн сўм) ташкил этади. Сири АИ ҳозирча иОС тизимида мавжуд бўлмагани сабабли, янги маҳсулот Европада вақтинча сотилмайди.
Шу билан бирга, Аппле бугун А19 базасидаги янги Аппле ТВ 4К приставкаси, ҲомеПод мини 2 динамиги ҳамда Аппле Ҳоме Соллестион аксессуарларини ҳам намойиш этди. Уларнинг барчаси янгиланган Сири АИ овозли ёрдамчисини қўллаб-қувватлайди.

