Лайфстайл

Аҳад Қаюм шоу-бизнесдан кетмоқда: 5 минг долларлик шеър, Улуғбек Раҳматуллаев ва ўзбек киноси ҳақида кескин гаплар

Аҳад Қаюм шоу-бизнесни тарк этмоқда: 5 минг долларлик шеър, Улуғбек Раҳматуллаев ва ўзбек киноси ҳақида кескин фикрлар

Шоир, ссенарист ва режиссёр Аҳад Қаюм 25 йиллик ижодий фаолиятидан сўнг шоу-бизнесдан кетиш қарори ҳақида “Дарё Лифестйле” ЁуТубе каналига берган интервюсида маълум қилди. У ўзининг соғлиғи, санъатдаги ўрни, ўзбек киноси ва айрим санъаткорлар билан муносабатлари ҳақида очиқчасига гапирди.

**Шоу-бизнесдан кетиш қарорингиз қатъийми?**

— Ҳаётим мана шу сёмка жараёнларида ўтган. Энди ўтиш даври. Ҳозир ўзимга, ота-онамга қарашим керак. Лекин нима бўлганда ҳам ҳеч қачон, ҳеч қачон қайтмайман. Кино ва оддий тадбирларга ҳам бормоқчи эмасман.

**Энди қандай ҳаёт кечирмоқчисиз?**

— Оддий инсон сифатида ҳаёт кечирмоқчиман. Инстаграмъда бирор оддий блог юритарман. Қиммат давралар, қиммат ресторанлар, қимматбаҳо кийимлар, умуман, ҳашаматли ҳаётдан воз кечдим.

**25 йил ичида санъат сизга нима берди ва нимани олди?**

— Санъат ичида, ижод ичида ҳамма нарсани топдим ва ҳамма нарсани йўқотдим, десам тўғри бўлади. Чунки 60 та китоб ёздим, 300 та филмда қатнашдим. Ўйлайманки, мухлисларим мени унутмайди. 60 та китобим 100 минг нусхадан чиққан. Одамларнинг уйида 20, 30, 40 тадан китобим бор. Эфир орқали ҳар куни қайсидир кином кетади. ЁуТубеъда ҳамма ёқда киноларим. Шеърларимни ҳам қиммат сотганман. Ҳамма санъаткорлар ўша пайтда мен ҳақимда “у 5 минг доллардан келади”, дерди.

Бир исломий йўналишда блог юрицам ҳам, илмга, динга берилиб кецам ҳам ёки бутунлай бу ҳаётдан чиқиб кецам ҳам ўзбек миллати мени унутмаслигига ишонаман.

**Кинодан кецангиз, ўзбек киноси нимани йўқотади?**

— Мен кинодан кецам, ўзбек киноси ҳеч нарса йўқотмайди. Ўзбек киносидан фақат фойдаланганман, ўз обрўмни кўтарганман. Ўзбек киносида ҳеч қандай ўрним бўлмаган, у ерда эркатой бола бўлганман.

**Шоу-бизнесдан кетишингизга фақат соғлиқ билан боғлиқ ҳолатлар сабабми?**

— Мана шу бозорда умуман қолишни хоҳламаяпман. Бу бозор менга мос эмас. Шунинг учун тинчгина шоу-бизнесдан кетиб, ўқимишли қатлам, тадбиркорлар, жамиятда, илмда ўз ўрни бор одамлар билан ҳаётимни ўтказмоқчиман.

**Қайси ижодкор билан боғлиқ ҳолат сизни энг кўп ранжитган?**

— Кўпчилик дилимни оғритган, айниқса, Улуғбек Раҳматуллаев. Шунақа ёмон кўриб қолганман. Бир умрга юрагимни оғритган. Уч марта гаплашиб олишга ҳам ҳаракат қилганман.

**Агар бу ҳаётингиздаги энг охирги интервю бўлса, мухлисларингизга нима деган бўлардингиз?**

— Тўғриси, мен ҳозир стресс ҳолатдаман. Кўчада кимдир нимадир савол берса, йиғлаб юборяпман. Нима бўлса ҳам яхши бўлди. Ҳаммаси етарлича бўлди, ҳаммаси чиройли бўлди. Ҳаммага раҳмат. Ҳаммани яхши кўраман.

Суҳбатнинг тўлиғини “Дарё Лифестйле” ЁуТубе каналида томоша қилишингиз мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.