Лайфстайл

«Агар яна қайта туғилганимда ҳам устоз бўлардим»: устозларни таъсирлантирган хотиралар

Ўқитувчилик - фақат дарс бериш эмас, балки боланинг қувончи, қўрқуви ва тақдирига бефарқ бўлмасликдир. Устозлар хотирасида шогирдларининг ютуқлари, меҳрга муҳтож болалар, ота-оналар билан тушунмовчиликлар ва йиллар ўтиб айтилган миннатдорчиликлар бир умр сақланади. Kun.uz устозларнинг ҳамон ёдида бўлган турли воқеаларни тинглади.

«Агар яна қайта туғилганимда ҳам устоз бўлардим»: устозларни таъсирлантирган хотиралар

26 йиллик педагогик фаолияти давомида устоз кўплаб ўқувчилар билан ишлаган. Бироқ бир ўқувчи билан боғлиқ воқеа унинг хотирасида алоҳида сақланиб қолган.

«Бир ўқувчим рангларни ҳам ажрата олмасди. Уни бир ҳафта давомида алоҳида ўтириб, рангларни танишга ўргатдим. Боланинг ўзлаштириши учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Лекин ота-онаси келиб, “ўғлимга қаттиққўллик қиляпсиз”, “ўғлимни қўрқитиб қўйгансиз”, деган гапларни айтди. Бу менга жуда оғир ботди. Чунки шу пайтгача 26 йил давомида бундай ўқувчини ҳам, бундай ота-онани ҳам учратмаган эдим».

Мазкур ҳолат уни бир муддат касбидан воз кечиш ҳақида ўйлашга ҳам мажбур қилган. Аммо болаларга бўлган меҳри ва касбига садоқати устун келган. Устоз бугун ҳам ота-она ва ўқитувчи ўртасидаги тушуниш муҳимлигини таъкидлайди.

«Ўзимиз фарзандимиздан ортиқ меҳрни, ўзимиз фарзандимиздан ортиқ вақтни бошқа одамларнинг фарзандига бағишлаймиз», - дейди у.

Ўқитувчи учун боланинг фақат дарсдаги ўзлаштириши эмас, балки унинг қандай муҳитда улғаяётгани ҳам муҳим. Суҳбатдош устознинг айтишича, баъзан яхши, одобли ва ақлли боланинг ортида соғлом бўлмаган оилавий муҳит ва қўрқув яширин бўлиши мумкин.

Шунақа вазиятлар бўлади: соғлом муҳитда катта бўлмаган фарзандлар учрайди. Ҳар битта бола соғлом муҳитда катта бўлишга ва ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга ҳақли. Бола яхши, одобли, ақлли, лекин муҳити соғлом эмас. У шу муҳитда катта бўляпти, лекин унда қўрқув бор. Ана шу қўрқувни бартараф қилиш, болага ёрдам бериш керак. Боланинг ўзи билан оиласи ҳақида гаплашиб кўрганман. “Сени ҳеч ким урмайдими, хафа қилмайдими?” деб сўраганман. Шунақа болаларни кўрганда йиғлагим келади. Болаларни қўллаш, уларни эшита олиш керак. Ҳар доим боланинг ёнида бўлиш керак», - дейди устоз.

Устознинг айтишича, ўқитувчиликдаги энг оғир жиҳатлардан бири — баъзи ота-оналар фарзанди тарбияси ва таълимидаги масъулиятни тўлиқ ўқитувчи зиммасига юклашидир. Бу эса вақти-вақти билан тушунмовчиликларга сабаб бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.