Маҳаллий

Адлия вазирлиги томонидан исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди

О&лсқуо;збекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги О&лсқуо;РҚ&ндаш;1126-сон Қонунига мувофиқ мамлакатимизда исломий банк фаолияти жорий этилди. &нбсп;

Адлия вазирлиги исломий банкларнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —

Ўзбекистонда исломий банк фаолияти Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 27-мартдаги ЎРҚ–1126-сонли Қонунига асосан жорий этилди.

Ушбу Қонунни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган 10 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, қуйидаги соҳаларда ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилди:

банклар ва банк гуруҳларида таваккалчиликларни бошқариш тизими;

тижорат банкларининг кўчмас мулк, бошқа мол-мулк ҳамда юридик шахсларнинг устав капиталидаги улушлар (аксиялар)ни сотиб олишига оид талаблар;

бир қарз олувчи ёки ўзаро боғлиқ қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг максимал миқдорини белгилаш;

тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ташкил этиш;

банкларнинг Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартиби.

Мазкур ўзгартиришлар исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.