Маҳаллий

Аброржон Пўлатов Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудирининг ўринбосари этиб тайинланди

Аброржон Пўлатов Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудирининг ўринбосари этиб тайинланди

Аброржон Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тегишли фармойишни давлат раҳбари Администрацияси раҳбари имзолади.

Аброржон Пўлатов сиёсий фанлар доктори илмий даражасига эга.

Бундан аввал у Миллий электрон оммавий ахборот воситалари ассоциацияси (МЭОАВА) бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, 2022 йил май ойида эса Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори ва бошқарув раиси ўринбосари этиб тасдиқланган эди.

Бундан ташқари, у Hamroh лойиҳаси асосчиси ҳисобланади ва аввалроқ "Авторадио" радиостанцияси эгаси сифатида қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.