9 ой ичида Ўзбекистонга 10 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 10,3 млн чет эллик турист ташриф буюрди. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 20,4 фоизга кўпдир, деб хабар беради Туризм қўмитаси.

9 ойда Ўзбекистонга 10 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди
Хабарга кўра, биргина сентябрь ойида мамлакатга 1,2 миллион турист келган.
Сентябрь ойида туристик сафарлар сонининг энг юқори ўсиши Хитой фуқаролари орасида — 2,1 бараварга, Малайзия — 1,9 бараварга, Миср ва Руминия — 1,8 бараварга, Индонезия — 1,7 бараварга, Япония — 1,5 бараварга, АҚШ — 1,4 бараварга ва Россия — 1,3 бараварга қайд этилди.
Германия ва Буюк Британиядан келган туристлар сони 25 фоизга, Франциядан — 21 фоизга, Туркиядан эса — 15 фоизга ошди.
«Ушбу даврда туристик хизматлар экспорти 5,3 миллиард АҚШ долларига етди ва бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 51,2 фоизга кўпдир», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида 13,6 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Грузияга туристик мақсадларда сафар қилган.
Улардан 12 548 нафари Грузияга туризм мақсадида, 831 нафари қариндошларини йўқлаш, 134 нафари хизмат сафари, 94 нафари даволаниш ва тўққиз нафари ўқиш учун борган.

