80 ёşли Лула тöртинçи бор Бразилия президенти бöлади
Бразилияда президентлик сайловининг иккинçи турида амалдаги давлат раҳбари Луис Инасиу Лула да Силва 51,8 фоиз овоз билан ğалаба қозонди. Унинг рақиби, собиқ президент Жаир Болсонарунинг öğли Флавиу Болсонару эса маğлубиятини тан олмай, овоз бериş натижаларини бекор қилиşни талаб қилмоқда.

80 ёшли Лула Бразилия президенти лавозимини тўртинчи бор эгаллайди
ДВ расмий натижаларга таянган ҳолда хабар беришича, 25-октабр куни бўлиб ўтган овоз беришда 80 ёшли, сўл марказчи Лула да Силва 51,8 фоиз, ўнг популист сенатор Флавиу Болсонару эса 48,2 фоиз овоз олган.
Нашрнинг қайд этишича, бу Бразилия тарихида биринчи турда иккинчи ўринни олган номзод якуний овоз беришда ғалаба қозонган илк ҳолат бўлди.
Натижалар эълон қилингач, Лула тарафдорлари ғалабани нишонлаш учун кўчаларга чиқди. АФП агентлигига кўра, Рио-де-Жанейрода мушакбозлик ва вувузела садолари янграган. Сан-Паулуда эса минглаб одамлар Лула етакчилик қилаётган Меҳнаткорлар партияси рамзи бўлган қизил рангли кийимларда тўпланган.
Флавиу Болсонару натижаларни тан олмади. Ассосиатед Пресс хабарига кўра, у овоз бериш вақти узайтирилганини асос қилиб, сайлов якунларини бекор қилишга чақирган.
Айни пайтда сайлов участкалари иш вақтини узайтиришни аввалроқ Лула ҳам, Болсонарунинг ўзи ҳам сўраган. Бунга айрим ҳудудларда жамоат транспортидаги муаммолар ва ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.
Олий суд судяси Кристиану Занин участкалар режа бўйича ёпилишига уч дақиқа қолганида овоз беришни яна икки соатга узайтириш ҳақида қарор чиқарган.
Лула да Силва президентлик лавозимини тўртинчи марта эгаллайди. Бу муддатлар кетма-кет эмас.
Унинг қайта сайланиш учун кураши аҳолининг турмуш қимматлашуви ва жиноятчилик ўсишидан хавотири шароитида кечган. Сайлов кампаниясига коррупсия можаролари, иқтисодий беқарорлик ҳамда АҚШ аралашуви ҳақидаги айбловлар ҳамроҳ бўлган.

