Спорт

75 миллион евролик трансфер: “Манчестер Юнайтед” “Брайтон” футболчисини харид қилишга ярин турибди — Тҳе Атҳлетис

“Манчестер Юнайтед” ва “Брайтон” камерунлик яримҳимоячи Карлос Балеба трансфери бўйича келишувга эришишга яқин турибди. Бу ҳақда Тҳе Атҳлетис нашри хабар берди .

Манбага кўра, манкунианликлар раҳбарияти футболчи учун 70 миллион евро миқдорида кафолатланган тўлов ҳамда 5,8 миллион евро бонуслардан иборат таклиф билан чиққан.  Клублар ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда ва томонлар 22 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришиш устида ишламоқда.

Балеба ҳозирда тўпиқ боғламларидан олган жароҳатидан сўнг жисмоний ҳолатини тикламоқда. Бироқ жароҳат жиддий эмас ва у яқин орада майдонга қайтади.

“Манчестер Юнайтед” учун жорий ёзги трансфер ойнасида яримҳимоя чизиғини кучайтириш устувор йўналишлардан бири бўлди.

“Қизил иблислар” аллақачон мос равишда “Астон Вилла”дан Юрий Тилеманс ҳамда  “Челси”дан  Андре Сантосни сотиб олди. Шунингдек, “Аталанта” яримҳимоячиси Эдерсоннинг трансфери бўйича ҳам келишувга эришилганди. Бироқ бразилиялик футболчининг тиззасидаги жароҳати билан боғлиқ хавотирлар сабаб клуб битимдан воз кечди.

“Манчестер Юнайтед” Англия терма жамоаси футболчиси Эллиот Андерсонга ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ у ўрнига клубнинг асосий рақиби “Манчестер Сити”га ўтишни танлади.

Агар Балебанинг трансфери амалга ошса, у бош мураббий Майкл Керрик қўл остида Тилеманс, Сантос, Кобби Маину ва Бруно Фернандеш билан бирга асосий жамоа яримҳимоячилари қаторидан жой олади.

Мануел Угарте айни пайтда Уругвай терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати вақтида олган тизза жароҳати сабаб майдонга туша олмаяпти. Мейсон Маунт эса мавсумолди тайёргарлик доирасидаги сўнгги икки учрашувни ўтказиб юборди.

Балеба 2023-йил ёзида “Лилл”дан “Брайтон”га кўчиб ўтган. У Англия клубида жами 112 та учрашувда майдонга тушган. Ўтган мавсумда эса “Брайтон” сафида 35 та баҳсда иштирок этган. Футболчи Африка Миллатлар Кубогида қатнашгани сабаб бир нечта учрашувни ўтказиб юборган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.